Бугун пара енгил атлетика бўйича спортчиларимизнинг иштироки давом этади.
3 Декабрь 2021
1952
Ёшларимиз Параосиё ўйинларини ажойиб бошлашди
Баҳрайнда ёшлар ўртасида Параосиё ўйинлари бошланди. Мусобақанинг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Қувонарлиси, пара атлетларимиз мусобақанинг кундузги дастурида ҳозирча 2 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди. Жумладан, пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш тури бўйича Кубаро Ҳакимова 8.38 метр кўрсатгич билан олтин медални қўлга киритди. Худди шу йўналишда яна бир ҳамюртимиз Нигина Ҳусанова 7.39 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Пара сузиш баҳсларида S8 классида 200 метрга комплекс усулда сузиш дастурида Азизбек Бойназаровга тенг келадиган рақиб топилмади. 02:55:43 дақиқа қайд этган спортчимиз делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйди.