Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Самарқанд шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. 29 ноябрь куни бошланган йиғин 22 декабрга қадар давом этади.
Йиғинга терма жамоамизнинг айни пайтдаги асосий таркиб вакиллари ва уларга захира спортчилари жалб қилинган. Машғулотларда асосий эътибор спортчиларнинг техник ҳолатини кучайтиришга қаратилган. Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин янги мавсум олдидан спортчиларимизнинг тайёрлаш йўлидаги дастлабки босқич вазифасини бажариб беради.