Ру En O'z
3 Декабрь 2021 1752

Миллий Олимпия қўмитаси имконияти чекланган юртдошларимизга илиқ тилакларини йўллайди View Larger Image

Айни кунларда бутун дунёда 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни кенг нишонланмоқда. Мазкур сана ҳар йили юртимизда ҳам катта шодиёна билан кутиб олинади. Жорий йил ҳам мамлакатимиз бўйлаб ушбу байрам шукуҳи ўзгача руҳда кезиб юрибди.

Президентимизнинг ҳар жабҳада бўлгани каби аҳолимизнинг турли қатламлари, жумладан, имконияти чекланган юртдошларимизга қаратаётган эътибори ва ғамхўрлиги сабаб, ногиронлиги бўлган фуқароларимиз учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Айниқса, уларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароит ва имкониятлар билан Янги Ўзбекистоннинг янги қаҳрамонлари кашф қилинмоқда. Биргина Токио-2020 Паралимпия ўйинларида делегациямиз 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллади.

Ўзида кучли ирода, матонат ва жасорат каби ҳислатларни мужассам қилган параатлетларимизнинг кунчиқар юртда қайд этган натижаси давлатимиз раҳбари томонидан муносиб эътироф этилиб, спортчи ва мураббийларимиз юксак давлат мукофотлари, моддий рағбатлантириш билан тақдирланишди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон МОҚ Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, аҳил жамоаси, спортчи ва мураббийларини бугунги сана билан самимий қутлаб қолади.

Text to speech