Бир сўз билан айтганда, «Олимпик» клуби лойиҳаси ва унинг йигитлари ўзбек футболи яқин давр ичида шонли тарих ёзишга тайёр эканини кўрсатмоқда. Бу борада жамоамизга ҳомийлик қилган ва доимо ҳар томонлама қўллаб келган Туризм ва спорт вазирлиги, «PepsiCo» компанияси ва «Trastbank»ка ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.