“Олимпик” ажойиб камбэк билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритди View Larger Image
МОҚ қошида ташкил этилган “Олимпик” футбол клуби Суперлига йўлланмаси учун кечган беллашувда “Машъал”ни мағлубиятга учратиб, келаси мавсум энг юқори лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.
Тенг курашлар остида кечган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Баҳс тақдирини иккинчи тайм ҳал қилиб берди. Гарчи биринчи бўлиб жамоамиз ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан бўлса ҳам, қолган вақтда кетма-кет 3 бор гол урган Темур Кападзе шогирдлари ўйин тақдирини ўз фойдаларига ҳал қилишди.
“Олимпик” – “Машъал” 3:1
Голлар: 56- Сирожиддин Қўзиев (0:1), 62- Отабек Жўрақўзиев (1:1), 75- Темур Мамасиддиқов (2:1), 77- Темур Мамасиддиқов (3:1).
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу ғалаба билан “Олимпик” жамоаси мухлисларини, ҳамкасбларимизни самимий муборакбод этиб, клубимизга келгуси мавсумда ҳам омад тилаб қолади.