Ру En O'z
2 Декабрь 2021 1709

Таэквондо бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Айни кунларда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт саройида мазкур спорт тури бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланди. 5 декабрга қадар давом этадиган мусобақада қиз ва ўғил болалар 10 тадан вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

Чемпионатда Республикамизнинг энг сара ёш таэквондо усталари иштирок этишмок,да. Таъкидлаш жоиз, бу мураббийлар штаби учун ўсмирлар ва кадетлар терма жамоаси таркибини саралаб олиш, олдинда турган Осиё ва жаҳон чемпионатларига муносиб захира вакилларини аниқлаш йўлида хизмат қилади.

Text to speech