Ру En O'z
2 Декабрь 2021 1535

Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этишади

8-12 декабрь кунлари Таиланднинг Бан Чанг шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг етакчи жамоалари қатори ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади.

Жамоамиз мусобақада катта делегация билан қатнашади. Таркибга айни пайтда юқори спорт формасида бўлиб турган Шаҳбоз Холмирзаев, Собир Сафаралиев, Алишер Турдиев каби 15 нафар спортчимиз жалб қилинган.

Айни пайтда жамоамиз мусобақа ўтказиладиган ҳудудга етиб борган. Бироқ ташкилий қўмита талабига кўра, спортчиларимиз барча иштирокчилар қатори 7 кунлик карантиндан сўнг баҳслар ўтказиладиган аренага киритилади.

Text to speech