МОҚ қошида ташкил топган “Олимпик” клуби муҳим учрашув остонасида турибди. Бугун жамоамиз Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши Суперлига йўлланмаси учун ўтиш турнирида иштирок этади.

Беллашув соат 16:00 да “Пахтакор” марказий стадионида старт олади. Эътиборлиси, аҳамияти катта бўлган мазкур учрашувда VAR тизимидан ҳам фойдаланилади.

“Олимпик” – “Машъал”
“Пахтакор” марказий стадиони

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Александр Сидоров, Дониёр Сайлалов, Акобирхўжа Шукуруллоев
Назоратчи: Марат Исмаилов
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистент: Бахтиёрхўжа Шавкатов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Стадионга кириш бепул. Барча футбол мухлисларини ушбу ўйинни томоша қилишга чорлаб қоламиз.