Ру En O'z
5 Ноябрь 2021 2194

Абдумалик Халаков жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори

Ёш ва умидли боксчимиз Абдумалик Халаков катталар ўртасидаги дебют жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз финалда франциялик тажрибали рақибига қарши жанг қилди.

-60 кг вазн тоифасида иштирок этган Халаков жаҳон чемпионлиги учун франциялик Софьян Умиага қарши рингга кўтарилди. Икки юқори техника эгалари ўртасидаги шиддатли баҳс мусобақанинг энг чиройли жангларидан бирига айланди. Афсуски, ушбу классик тўқнашув якунида француз боксчиси ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Шу тариқа, Белград шаҳрида якунига етиб бораётган жаҳон чемпионатини терма жамоамиз 1 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлади. Кечаги ярим финал баҳслари якунида Мадияр Саидраҳимов -92 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган эди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки боксчимизни қўлга киритилган муваффақият билан табриклаб, уларга келгусида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилаб қолади.

Text to speech