Ру En O'z
5 Ноябрь 2021 1869

Абдумалик Халаковга омад тилаймиз!

Бугун Сербияда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувларига гувоҳ бўламиз. Унда ёш иқтидорли боксчимиз Абдумалик Халаков олтин медаль учун рингга кўтарилади.

-60 кг вазн тоифасида кечадиган бўлажак баҳсда ҳамюртимизга франциялик тажрибали Сафьян Умиа рақиблик қилади. Таъкидлаш жоиз, Умиа Гамбург-2017 жаҳон чемпионати ғолиби, Рио-2016 Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби ҳисобланади. Ўз навбатида, Халаковни Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони, Осиё чемпионати совриндори ва бошқа бир қатор нуфузли халқаро мусобақалар ғолиби эканини эслатиб ўтамиз.

Ҳар икки боксчи юқори техникага эга бўлиб, улар иштирокидаги жанг мусобақанинг энг қизиқарли финали бўлиши кутилмоқда. Қуйида иккала боксчининг финалгача босиб ўтган йўлига назар ташлаймиз:

Абдумалик Халаков:
1-босқич: Эркин ўтди
2-босқич: Абдумалик Халаков – Ясин Ляма (Шимолий Македония) 5:0
3-босқич: Абдумалик Халаков – Тадей Чернога (Словения) 5:0
Чорак финал: Абдумалик Халаков – Всеволод Шумков (Россия) 5:0
Ярим финал: Абдумалик Халаков – Дониёл Шоҳбахш (Эрон) техник ғалаба

Софьян Омиа:
1-босқич: Софьян Умиа – Хам Сан-Мянг (Ж.Корея) 5:0
2- босқич: Софьян Умиа – Уильям Танко (Словакия) 5:0
3- босқич: Софьян Умиа – Карен Тонаканян (Арманистон) Рақиб жароҳати сабаб жанг тўхтатилган
Чорак финал: Софьян Умиа – Саматали Толтаев (Қозоғистон) 4:1
Ярим финал: Софьян Умиа – Алекси де ла Круз (Доминикан Республикаси) 4:1

Халаков – Умиа тўқнашуви Тошкент вақти билан 22:00 да бошланадиган блокнинг учинчи жангидан ўрин олган. Бўлажак баҳсда ҳамюртимизга омад ва чиройли ғалаба тилаб қоламиз!

Text to speech