Ру En O'z
5 Ноябрь 2021 1825

Дунёда етакчи бўлган ҳарбий дзюдочиларимиз тантанали кутиб олинди

Хабарингиз бор, жорий ҳафта Франция пойтахти Париж шаҳри ҳарбийлар ўртасидаги 40-жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Ушбу нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси юртимизга қайтиб келди.

Дзюдочиларимиз яккалик беллашувлари якунида 4 та олтин, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Йигитларимиз эса жамоавий баҳсларда бронза медалига эга чиқишди.

Тарихий натижа қайд этган дзюдочиларимиз ярим тунда юртимизга қайтиб келишди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида музаффар спортчиларимизни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Алишер Нарбаев, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ва МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, кенг спорт жамоатчилиги, дзюдочиларнинг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Мутасаддилар спортчиларимизни кутиб олиш экан, улар қайд этган натижа билан табриклаб, келгусида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилашди.

Text to speech