Ру En O'z
5 Ноябрь 2021 1444

Мадияр Саидраҳимов бронза медалига сазовор бўлди

Белград шаҳрида якунига етиб бораётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Мадияр Саидраҳимов бронза медалини қўлга киритди.

-92 кг вазн тоифасида рингга чиққан Мадияр ярим финалда кубалик Хулио Ла Круз билан куч синашди. Афсуски, амалдаги Олимпиада чемпионига қарши баҳсда вакилимизга бироз тажриба етишмади ва у мусобақани бронза медали билан якунлади.

Шу тариқа ёш боксчимиз илк жаҳон чемпионатидаёқ совриндор бўлмоқда. Келажакда Мадияр Саидраҳимовга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Text to speech