Тақдирлаш маросимида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов ҳамюртимизнинг совринини қабул қилиб олди. Таъкидлаш жоиз, ушбу кўргазма нафақат Буюк ипак йўли кесимида жойлашган давлатлар, балки бутун дунёда ипак матоларидан тайёрланадиган кийимлар, у билан боғлиқ маданиятни оммалаштиришга қаратилган.
Ўзбекистонлик дизайнер Ханчжоу-2022 ташкилий қўмитаси ташаббус кўрсатган кўргазмада ғолиб бўлди
Келаси йил бўлиб ўтадиган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси таклифига биноан ўзбекистонлик дизайнерлар мазкур шаҳарда ўтказилган Ци Пао халқаро кўргазмасида иштирок этишди. Аҳамиятлиси, унда ўз лойиҳалари билан қатнашган ҳамюртимиз биринчи ўринни қўлга киритди.
Кўргазмада ташкилий қўмита таклиф қилган давлатлар дизайнерлари иштирок этди. Тадбир Ханчжоу шаҳридаги ипак музейида ўтказилиб, унда намойишга қўйилган кийимлар ҳам мазкур хом-ашёдан тайёрланди. Аҳамиятлиси, ўзбекистонлик дизайнер, «Осиё рамзи» дизайнерлар уюшмаси вакили Умида Мўминова ғоясига мансуб чизмалар асосида тайёрланган кийимлар ташкилий қўмита мутасаддилари томонидан юқори эътирофга сазовор бўлди.
Дизайнеримиз тайёрлаган кийимлар ўзбек миллий нақшлари асосида безатилган. Регламентга кўра, ҳар бир иштирокчи 2 комплектдаги ўз намуналарини ҳакамлар ҳайъатига тақдим қилган. Ци Пао халқаро кўргазмаси 2017 йилдан йўлга қўйилган бўлиб, унинг қамрови йилдан йилга ортиб бормоқда.