Ру En O'z
4 Ноябрь 2021 1870

Минтақавий форум иштирокчилари ёрқин хотиралар билан ортга қайтишмоқда

Тошкент мезбонлик қилган МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия МОҚ раҳбарлари иштирокида ўтган минтақавий форум ўз якунига етди. Бугундан тадбир иштирокчилари ўз юртларига қайтиб кетишмоқда.

14 мамлакат МОҚ раҳбарларини бирлаштирган ушбу форум давомида меҳмонлар учун бой ўзбек маданияти, санъатини намойиш қилиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилди. Унинг доирасида дастлаб пойтахтимиздаги “Ғалаба” боғи, Ислом цивилизацияси маркази, “Ҳумо” арена спорт мажмуаси, шундан сўнг азим Самарқанд шаҳри бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Самарқандда меҳмонларни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. Саёҳат давомида МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов меҳмонларга бой маданиятимиз ва тарихимиз, ота-боболаримиз қолдирган бебаҳо мерослар ҳақида гапириб берди.

Шунинг билан минтақавий форум иштирокчилари учун мўлжалланган барча тадбирлар ўз якунига етди ва делегациялар ўзлари учун қулай йўналишларда ўз уйларига йўл олишмоқда.

Форум давомида иштирокчилар ўртасида ўзаро ҳамкорлик лойиҳаларини кўпайтириш бўйича истиқболли режалар муҳокама қилинди. Унда кўтарилган масалалар юзасидан тегишли қўшма қарорлар қабул қилиниб, ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Ишонамизки, қўл урилган лойиҳалар келажакда минтақада Олимпизм тарғиботини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech