3 Ноябрь 2021
1776
Классик курашчимиз жаҳон чемпионати медалига яқин
Бокс билан бир вақтнинг ўзида Белград 23 ёшгача бўлган курашчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳам мезбонлик қилмоқда. Бугун мусобақада юнон-рум кураши усталарининг чиқиши якунланади.
Унда -60 кг вазн тоифасидаги курашчимиз Муҳаммадқодир Юсупов шоҳсупага кўтарилиш имкониятига эга. Вакилимиз кечки дастурдан ўрин олган ўтиш босқичида америкалик Стевен Грегерсон билан курашади. Ушбу рақиб мағлуб этилса, бронза медали учун кечадиган баҳсда ҳамюртимизни грузиялик Придон Абуладзе кутиб турибди.
Афсуски, мусобақада иштирок этган бошқа вакилларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди.