Ру En O'z
3 Ноябрь 2021 1709

Йигитларимиз жамоавий баҳсда бронза медалига сазовор бўлишди

Париж шаҳрида дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Сўнгги жамоавий беллашувларда йигитларимиз шоҳсупага кўтарилишди.

Чорак финалда Бразилиядан устун келган полвонларимиз ярим финалда австриялик рақибларига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйишди. Бронза медали учун кечган беллашувда Эрон жамоаси мағлуб этилди. Афсуски, қизларимиз учинчи ўрин учун баҳсда австриялик рақибаларига имкониятни бой бериб қўйдилар. Қайд этиш жоиз, қизларимиз 5 ўринга мўлжалланган баҳсда 3 спортчи билан юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар. Бу эса фойдаланилмаган 2 ўринда рақибга устунлик беради. Шундай бўлса ҳам, улар бронза медали учун курашиш босқичигача етиб келишди.

Эслатиб ўтамиз, дзюдочиларимиз яккалик беллашувларда 4 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида бириничи ўринни қўлга киритишган эди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўз тарихида юбилей 40-бор ўтказилган ушбу мусобақада қўлга киритилган муваффақият билан Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва спортчиларимизни табриклаб қолади.

Text to speech