2 Ноябрь 2021
1702
Терма жамоамизда навбатдаги йўқотиш
Бокс бўйича Белград-2021жаҳон чемпионатида яна бир вакилимиз чорак финал жангини ўтказди. Бироз аввал энг оғир вазн тоифасида Лазизбек Муллажонов иштирокидаги баҳс якунланди.
Арманистонлик Давид Чалоян фарғоналик боксчимизга ярим финал йўлида қаршилик кўрсатди. Қизиқарли кечган жангнинг бошида Лазизбек яққол устунлик қилган бўлса ҳам беллашувнинг иккинчи қисмида йўл қўйилган кичик хатолар якунда қимматга тушди. Ҳакамлар арманистонлик боксчининг ғалабасини қайд этишди.