Бугун Паралимпия ўйинлари чемпиони Сафия Бурханова таваллуд айёмини нишонламоқда.
Сафия Бурханова 1989 йил таваллуд топган. Пара-енгил атлетика бўйича 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича кумуш медални қўлга киритган. 2019 йил БАА ўтказилган жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Жорий йил Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ўзининг севимли йўналишида олтин медалга сазовор бўлди. Спортчимиз ушбу натижалари эвазига “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сафия Бурхоновани таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.