2 Ноябрь 2021
1854
Абдумалик Халаков ярим финалда!
Сербиядаги “Штарк арена” мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоамиз вакили Абдумалик Халаков (-60 кг) ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чорак финалда боксчимиз Россиялик Всеволод Шумковга қарши баҳс олиб борди. Халаковнинг яққол устунлигида ўтган беллашув якунда ҳакамларнинг ҳам баҳоларида ўз аксини топди ва юртдошимиз ғалабали юришини давом эттирди.
Финал йўлланмаси учун кечадиган жангда Абдумалик Эрон ва Литва вакиллари ўртасидаги баҳс ғолиби билан беллашади.