Ру En O'z
2 Ноябрь 2021 1850

Нодиржон Мирзаҳмедов қозоғистонлик рақиби билан муросасиз беллашди

Белградда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун беллашувлари бошланди. Ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг) рингга чиқди.

Чорак финал босқичидан ўрин олган ушбу босқичда вакилимиз қозоғистонлик Темиртас Жуссуповга қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган беллашувда ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва ушбу босқичда иштирокини якунлади.

Text to speech