Ру En O'z
2 Ноябрь 2021 1490

Ёшларимиз Қувайтни йирик ҳисобда мағлуб этишди

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган “Д” гуруҳи баҳслари якунига етди. Йигитларимиз сўнгги турда қувайтлик рақибларидан устун келишди.

Темур Кападзе шогирдларининг тўлиқ устунлигида кечган баҳс 5:1 ҳисобида вакилларимиз фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз 7 очко билан гуруҳни биринчи ўринда якунлашди.

Қувайт U23 – Ўзбекистон U23 5:1
Голлар: Диёрбек Раҳимқулов 37ʼ, Ҳожимат Эркинов 45+2, 90+4ʼ, Жасурбек Жалолиддинов 51ʼ, Абдулазиз Маҳран 65ʼ, Улуғбек Ҳошимов 68ʼ.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ёш футболчиларимизни ушбу муваффақият билан табриклаб, уларга келгусида ҳам чиройли ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech