Турсунов чорак финалда, Аслоновда мағлубият
Сербия пойтахти Белградда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида яна бир кун ортда қолди. Афсуски, унда яна бир вакилимиз мусобақани тарк этди.
1/8 финалда ҳамюртимиз Мужибилло Турсунов (-63 кг) Хитой Тайпейи вакили Чу-Ен Лай рақиблик қилди. Беллашувда ҳар томонламан устунлик қилган андижонлик боксчимиз кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Афсуски, -80 кг вазн тоифасида Одилжон Аслонов амреикалик Робби Гонсалесга имкониятни бой бериб қўди – 2:3.
Бугун чорак финал баҳсларига старт берилади. Унда 6 нафар вакилимиз ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади:
-48 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Темиртас Жуссупов (Қозоғистон) (17:00)
-60 кг: Абдумалик Халаков – Всеволод Шумков (Россия) (17:50 дан сўнг)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Випарон Жонгжохо (Таиланд) (19:15 дан сўнг)
+92 кг: Лазизбек Муллажонов – Давид Чалоян (Арманистон) (20:15 дан сўнг)
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов – Энди Круз (Куба) (22:55 дан сўнг)
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов – Льюис Уильямс (Англия) (00:40 дан сўнг)