1 Ноябрь 2021
2069
Асадхўжа Мўйдинхўжаев вакилларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб берди
Белград шаҳрида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртларимизнинг бугунги иштироки бошланди. Дастлаб -67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев рингга кўтарилди.
Япониялик Севонрец Оказавага қарши баҳсда вакилимиз муносиб жанг олиб борган бўлса ҳам якунда ғалаба рақиб фойдасига эълон қилинди. Шу тариқа ёш боксчимиз ушбу жаҳон чемпионатини учинчи босқичда якунламоқда.