Тошкентда МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия МОҚ раҳбарлари иштирокида минтақавий форум бошланмоқда
Пойтахтимизда МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия МОҚ раҳбарлари ўртасида минтақавий форум бошланмоқда. Унда ушбу минтақа вакилларининг Миллий Олимпия қўмиталари раҳбарлари ва мутасаддилари иштирок этишади.
Мазкур форумни ўтказишдан мақсад МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия давлатлари ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларда олиб борилаётган ҳамкорликни спорт йўналишида янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва биргаликда тараққий этишнинг янги режаларини муҳокама қилишдир. Мазкур форумда минтақанинг 14 мамлакатидан 34 нафар делегат иштирок этмоқда. Улар орасида бир нечта МОҚ президентлари, Бош котиблари, яқин ўтмишда нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорларини ҳам учратиш мумкин.
Эртага “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида форумнинг ялпи йиғилишлари бошланади. Унда минтақамиз спортини ривожлантириш, янги стратегик режалар хусусида маъруза ва таклифлар ўқиб эшиттирилади.