Ру En O'z
1 Ноябрь 2021 1710

Чавандозларимиз Москвадаги халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этишди

28-31 октябрь кунлари Москва шаҳридаги “Maxima stables” от спорти клубида конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақалар ўтказилди. Аҳамиятлиси, унда чавандозларимиз муваффақиятли иштирок этишди.

Мусобақанинг биринчи кунида ёш спортчимиз Бобуржон Валижонов “Lady” лақабли отда тўсиқлар баландлиги 100 см бўлган йўналишда ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Ушбу йўналишда кумуш ва бронза медаллари “Lamark” ва “Luidor” номли отларда иштирок этган Россия спортчиси Артур Фокага насиб этди.

Иккинчи кунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умид Комилов Евросиё лигаси Жаҳон кубоги финалида 150 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш дастурида “Numbero Uno Rafael” лақабли отда ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. “Las-Vegas” отида иштирок этган Серегй Петров кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, “Kuarendji” тулпори Наталья Семёновага бронза медалини келтирди.

Аҳамиятлиси, Бобур Валижонов 110 см баландликдаги тўсиқлар дастурида ҳам энг яхши натижани қайд этиб, биринчи ўринга сазовор бўлди.

Text to speech