Ру En O'z
1 Ноябрь 2021 1330

Саидраҳимовдан ажойиб муваффақият, бугун ҳам тўрт боксчимиз рингга чиқади

Бокс бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этаётган ҳамюртимиз Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) қозоғистонлик Аибек Оралбай устидан ажойиб ғалаба қозониб, навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун ҳам мусобақа бир қатор вазн тоифаларида саралаш баҳслари ўтказилади. Унда 4 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Бугун жаҳон чемпионатида жанг қиладиган боксчиларимиз рўйхати:

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Севонрец Оказава (Япония) (17:50дан сўнг)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Миршариф Казимзаде (Озарбайжон) (19:20 дан сўнг)
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов – Чу-Ен Лаи (Хитой Тайпейи) (23:10 дан сўнг)
-80 кг: Одилжон Аслонов – Робби Гонсалес (АҚШ) (00:30дан сўнг)

Text to speech