31 Октябрь 2021
1887
Абдумалик Халаковдан ишончли ғалаба
Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Абдумалик Халаков Сербияда ўтаётган жаҳон чемпионатида иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Чорак финал остонасида ҳамюртимизга словениялик Тадей Чернога рақиблик қилди. Бу гал ҳам чиройли техника ва ажойиб бокс кўрсатган Халаков 5:0 ҳисобида устун келиб, мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.
Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз энди ярим финал остонасида россиялик Всеволд Шумковга қарши рингга кўтарилади.