Ру En O'z
31 Октябрь 2021 2076

Давлат Бобонов ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан хушхабар давом этади. Токио-2020 совриндори Давлат Бобонов делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим қилди.

-90 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг яхши спортчиси ҳал қилувчи финал баҳсида бразилиялик Годой Де Мачедони мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, Давлат Бобонов финалга қадар Австрия, Россия ва Словакия дзюдочиларидан устун келган эди. Шунингдек, бугунги беллашувлар давомида Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) ҳам чемпионлик учун татамига чиқса, Бекмурод Олтибоев ва Шоҳруҳ Бахтиёров (иккаласи ҳам +100 кг) бронза медаллари учун Финляндия ва Словакия вакилларига қарши кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувлар якунида Дилшод Баратов (-60 кг) ва Диёра Келдиёрова (-52 кг) ҳам олтин медални қўлга киритишган эди.

Text to speech