31 Октябрь 2021
1853
Боксчиларимизнинг ғалабали юришлари давом этишини тилаб қоламиз
Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Бугун мусобақанинг еттинчи куни доирасида тўрт нафар вакилимиз рингга кўтарилади.
Дастлаб кундузги дастурда Шаҳобиддин Зоиров (-54 кг) ва Лазизбек Муллажонов (+92 кг) баҳс олиб борса, кечки дастурда Абдумалик Халаков (-60 кг) ҳамда Мадияр Саидраҳимовнинг (-92 кг) ҳам чиқиши мухлисларимизни кутиб турибди. Уларнинг рақиблари ва жанг вақтлари ҳақида батафсил:
-54 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Томоя Цубои (Япония) (17:00)
+92 кг: Лазизбек Муллaжонов – Делисиус Орье (Англия) (19:40дан сўнг)
-60 кг: Абдумалик Халаков – Тадей Чернога (Словения) (22:10дан сўнг)
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов – Аибек Оралбай (Қозоғистон) (00:40дан сўнг)