Ру En O'z
30 Октябрь 2021 1915

Мужбилло Турсунов япониялик рақибини мусобақадан чиқариб юборди

Андижонлик ёш иқтидор эгаси Мужбилло Турсунов (-63 кг) ҳам Сербияда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатидаги дебютини кўнгилдагидек якунлади. Ҳамюртимиз дастлабки жангида япониялик боксчидан устун кели.

Қайд этиш жоиз, Тайга Иманага билан ўтган жанг тенг курашлар остида кечди. Ҳар икки боксчи сўнгги сонияларгача шиддатли ва чиройли жанг тақдим қилишди. Якунда вакилимиз ўзининг аниқ зарбалари эвазига мусобақани давом эттирадиган бўлди.

Text to speech