Ру En O'z
30 Октябрь 2021 1338

Яна бир боксчимиз ЖЧдаги иштирокини муваффақиятли давом эттирди

Маҳоратли боксчимиз Одилжон Аслонов Белградда ўтказилаётган жаҳон чемпионатида навбатдаги босқич масаласини ижобий ҳал этди.

Италиялик Симоне Фиорига қарши баҳсда вакилимиз ўзининг ажойиб ҳаракатлари ва чиройли бокси билан рақиби устидан муносиб ғалабани қўлга киритди. -80 кг вазн тоифасида иштирок этаётган вакилимизга чорак финал йўлида кечадиган учинчи босқичда ҳам омад тилаб қоламиз.

Text to speech