Ру En O'z
30 Октябрь 2021 1636

Ёшларимиз Бангладеш дарвозасига жавобсиз олтита тўп йўллашди

Тошкентда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати саралаш босқичи “Д” гуруҳининг 2-тур учрашувлари ўтказилди. Бу тур йигитларимиз Бангладеш дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритдилар.

Учрашув тақдири амалда 30 дақиқа ичида ҳал бўлиб улгурди. Бу вақт орасида Темур Кападзе шогирдлари рақиб дарвозасини 4 бор ишғол қилиб улгуришган эди. Қолган вақтларда бўлажак олимпиячиларимиз турли комбинацион ҳужумларни синаб кўришди, дейиш мумкин.

Ўзбекистон U23 – Бангладеш U23
Голлар: Улуғбек Ҳошимов 12ʼ, 17ʼ, Элдорбек Бегимов 17ʼ, Аслиддин Тоштемиров 27ʼ, Аббосбек Файзуллаев 64ʼ, Алишер Одилов 87ʼ.

Гуруҳдаги нариги учрашувда эса қувайтликлар Саудия Арабистони ёшларидан 2:1 ҳисобида устун келишди.

Text to speech