Ру En O'z
30 Октябрь 2021 1775

Таэквондо бўйича “Namangan Open” турнири қизғин давом этмоқда

Наманган шаҳридаги Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жойлашган “Паҳлавон” спорт мажмуасида Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган таэквондо WT бўйича Наманган вилояти иккинчи Халқаро очиқ чемпионати қизғин давом этмоқда. Айни пайтга келиб, катталар ўртасида кёруги ва ўсмирлар ўртасида пумсе баҳслари ўз якунига етди.

Пумсе. Умумжамоа бўйича:
1. Тошкент вилояти
2. Наманган вилояти
3. Фарғона вилояти

Кёруги. Ўсмирлар ўртасида умумжамоа бўйича:
1. Фарғона вилояти
2. Nazaraliyev team (Тошкент шаҳри)
3. Тошкент вилояти

Катталар ўртасида умумжамоа бўйича:
1. Фарғона вилояти
2. Тожикистон терма жамоаси
3. Тошкент вилояти

Text to speech