Ру En O'z
30 Октябрь 2021 2068

Самарқандда камондан отиш бўйича биринчи “Тўмарис” кубоги ғолиблари аниқланди

Маълум қилганимиздек, Самарқанд шаҳридаги “Динамо” спорт мажмуасида камондан отиш бўйича аёллар ўртасида дастлабки халқаро турнир бўлиб ўтди. “Тўмарис” номи остида ўтган мусобақада ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Грузия, Украина, Россия, Тожикистон ва Қирғизистон вакиллари ҳам иштирок этишди.

Натижаларга тўхталадиган бўлсак, яккалик баҳсларида россиялик Виктория Будаева энг яхши кўрсаткич қайд этиб, бош совринни қўлга киритди. Ушбу спортчи бошчилигидаги россиялик қизлар жамоавий йўналишда ҳам биринчи ўринга кўтарилишди. Улар билан ҳал қилувчи босқичда рақобат олиб борган қизларимиз кумуш медаллар билан тақдирландилар.

Яккалик:
1. Виктория Будаева (Россия)
2. Полина Родионова (Украина)
3. Виктория Харитонова (Россия)

Жамоавий:
1. Россия (Виктория Будаева, Виктория Харитонова, Соелма Сиренова)
2. Ўзбекистон (Зиёдахон Абдусатторова, Мунира Нурманова, Камола Юнусова)
3. Микс-8 (Жибек Канатбек қизи (Қирғизистон), Цико Путкарадзе (Грузия), Полина Родионова (Украина))

Text to speech