Ру En O'z
30 Октябрь 2021 1526

Классик курашчиларимиз жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди

1-7 ноябрь кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар (U 23) ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Йигирма уч ёшгача бўлган курашчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон эркин ва юнон-рум кураши терма жамоалари ҳам иштирок этади. Бугун тонгда юнон-рум кураши делегациямиз Тошкент – Истанбул – Белград авиарейси билан Сербия пойтахтига жўнаб кетди.

Юнон-рум кураши таркиби:

55 кг: Ихтиёр Ботиров
60 кг: Муҳаммадқодир Юсупов
63 кг: Камол Қўзиев
67 кг: Маҳмуд Бахшиллоев
72 кг: Жамол Жумабоев
77 кг: Дилшод Омонгелдиев
82 кг: Муҳаммадқодир Расулов

Шунингдек, эркин курашчиларимиз турнирда қуйидаги таркибда иштирок этишади:

57 кг: Арслон Раҳимов
61 кг: Сардор Рўзимов
65 кг: Аббос Раҳмонов
70 кг: Бегижон Қўлдошев
74 кг: Асомиддин Ҳасанов
79 кг: Отабек Саломов
86 кг: Бобур Исломов
92 кг: Рустам Шодиев
125 кг: Намоз Абдурашидов

Text to speech