Ру En O'z
30 Октябрь 2021 1279

Бугун тўрт нафар боксчимизнинг чиқишига гувоҳ бўламиз

Сербия пойтахтида бокс бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги дастурида 4 нафар вакилимиз рингга кўтарилади.

Дастлаб энг енгил вазн тоифасида Нодиржон Мирзаҳмедов ирландиялик рақибига қарши баҳс олиб борса, кун давомида Одилжон Аслонов, Мужбилло Турсунов ва Саиджамшид Жафаров ҳам навбатдаги босқич йўлланмаси учун жанг қилади. Вакилларимизнинг чиқиши ва уларнинг рақиблари ҳақида батафсил:

-48 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Рикки Несбитт (Ирландия) (16:10дан сўнг)
-80 кг: Одилжон Аслонов – Симоне Фиори (Италия) (19:00дан сўнг)
-63,5 кг. Мужибулло Турсунов – Тайга Иманага (Япония) (21:55дан сўнг)
-75 кг. Саиджамшид Жафаров – Юито Мариваки (Япония) (23:30дан сўнг)

Text to speech