Ру En O'z
29 Октябрь 2021 1366

Шерзод Ташматов Наманган ОЗКдаги ўқув жараёни билан танишди

Айни пайтда Наманган вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов вилоят Олимпия захиралари коллежида бўлди. Шерзод Рихсибаевичга ташриф давомида Наманган вилояти Туризм ва спорт бошқармаси мутасаддилари, вилоят ОЗК раҳбарияти ҳамроҳлик қилди.

МОҚ раиси ўринбосари ўрганишлари давомида коллежда ўқиётган ёш спортчилар билан учрашиб, улар учун яратилган шароитлар, машғулотлар жараёни ҳақида суҳбатлашди. Ушбу ўқув-маскани ҳам терма жамоаларимизга бир қатор истеъдодли ёшларни етказиб берган бўлиб, келажакда ҳам у ерда таҳсил олган иқтидор эгалари жаҳон ареналарида порлаши кутилмоқда.

Шерзод Ташматов хулоса ўрнида замонавий методикалар билан ишлаш, машғулотлар жараёнида инновацион ёндашувларга кўпроқ аҳамият қаратиш каби масалалар бўйича ўз фикрларини билдирди.

Text to speech