Ру En O'z
29 Октябрь 2021 1388

Яна бир боксчимиз муваффақиятли старт олди

Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) Сербияда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлади. Ҳамюртимиз беларуслик рақибини мусобақадан чиқариб юборди.

Владислав Смахликауга қарши баҳсда Мадияр ўзининг кучли зарбалари билан яққол ажралиб турди. Ҳар бир раундлардаги устунлик якунда боксчимизни кейинги босқичга олиб чиқди.

Навбатдаги босқичда Саидраҳимовга қозоғистонлик Айбек Оралбай рақиблик қилади.

Text to speech