Ру En O'z
29 Октябрь 2021 1696

Шаҳобиддин Зоиров мезбон боксчини мусобақадан чиқариб юборди

Белград (Сербия) шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи куни давом этмоқда. Ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров яна бир чемпионлик сари юришини бошлади.

-54 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Зоиров дастлабки жангини мезбон Тамир Галановга қарши ўтказди. Шаҳобиддин беллашувни кўнгилдагидек ўтказди ва аниқ зарбалари ҳисобига кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.

Text to speech