Ру En O'z
29 Октябрь 2021 1362

Маҳаллий спорт шифокорлари учун маҳорат сабоқлари ўтказилди

МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорликда «Таянч-ҳаракат тизими патологиялари ва спорт жароҳатларини реабилитация қилишнинг долзарб муаммолари» мавзусида халқаро илмий-амалий семинар ва маҳорат дарси ўтказди. Тадбирда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, РСТИАМ директори Абдушукур Садиков бошчилигидаги мутасаддилар, марказ ходимлари ва спорт шифокорлари иштирок этишди.

Унда россиялик тажрибали шифокор Михаил Эремушкин спорт жароҳатларини тиббий реабилитация қилиш масалалари, А.А.Усманхўжаева эса пандемия даврида артикуляр синдромли беморларни даволаш бўйича клиник тавсиялар мавзусида маъруза қилишди.

Семинар якунида тингловчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди. Якуний босқичда федерация (ассоциация)нинг шифокорлари ва массажчилари учун маҳорат дарси бўлиб ўтди. Унда Михаил Эремушкин спортчиларнинг тикланиш босқичларида қўлда терапия ва массаж техникаси бўйича ўз билимлари билан улашди.

Text to speech