Ру En O'z
28 Октябрь 2021 1875

Асадхўжа Мўйдинхўжаев фаластинлик рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади

Сербияда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни вакилларимиз учун якунига етди. Боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) ҳам кейинги давра масаласини ижобий ҳал қилди.

Иккинчи даврада унга фаластинлик Аҳмед Ҳарара рақиблик қилди. Мўйдинхўжаевнинг тўлиқ устунлигида кечган баҳс якунда ҳакамларнинг ҳам баҳосида акс этди – 5:0.

Кейинги даврада Асадхўжа Молдова ва Япония вакиллари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши рингга кўтарилади.

Text to speech