Ру En O'z
28 Октябрь 2021 2097

Лазизбек Муллажонов ишончли ғалаба билан кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди

Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Лазизбек Муллажонов (+92 кг) илк жангини муваффақиятли ўтказди.

Эронлик Пуриа Амирига қарши рингга кўтарилган Лазизбек ўзининг кучли ва аниқ зарбалари билан рақибидан устун келди. Шу тариқа ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган ҳамюртимиз бу мусобақада ҳам ғалаба сари дастлабки қадамни ташлади.

Ҳамюртимиз кейинги босқичда англиялик Делишиус Ориега қарши баҳс олиб боради.

Text to speech