Ру En O'z
28 Октябрь 2021 1715

Шерзод Ташматов мураббийлар штаби билан янги режаларни муҳокама қилди

МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов янги мавсум режалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда Павел Хан бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби иштирок этди.

2022 йил барча спорт турлари қатори таэквондочиларимизни ҳам катта синов кутиб турибди. Суҳбатда олдинда турган Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати, Гран-при ва бошқа нуфуздаги мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш, терма жамоанинг асосий таркибини саралаш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Айни пайтда терма жамоамиз вакиллари Қозоғистон ва Россиядан келган таэквондочилар билан қўшма ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Йиғилишда мураббийлар яқин ойлар давомида турли ёш тоифаларида ўтказиладиган мамлакат чемпионати орқали асосий ва ёшлар жамоаси, уларга кучли спарринг рақиб бўла оладиган 2-таркиб вакилларини саралаб олиш кўзда тутилаётганини таъкидлаб ўтишди.

Ўз навбатида, Шерзод Ташматов келгуси йил учун тузилган маҳаллий ва халқаро ўқув-машғулот йиғинлари, терма жамоамиз вакиллари иштирок этадиган халқаро турнирлар бўйича мураббийлар билан фикрлашиб, тегишли кўрсатмаларни бериб ўтди.

Text to speech