Ру En O'z
28 Октябрь 2021 2342

Бутунжаҳон дзюдо куни кенг нишонланмоқда

Маълумки, ҳар йили 28 октябрь куни бутун дунёда Бутунжаҳон дзюдо куни сифатида кенг нишонланади.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) бу йилги байрам тантаналари учун расмий лого ҳамда шиор тақдим этган. Унга кўра, бугун, 28 октябрь кунги барча байрам тадбирлари «Бирдамлик» шиори остида ўтказилади. Байрамнинг ўзи эса пандемия пайтида бутун инсониятни бирдамликка чақириб қолади.

Маълумот учун, дзюдо асосчиси Дзигоро Кано айнан 28 октябрь санасида дунёга келган. Халқаро дзюдо кунининг айнан шу кунда нишонланиши ҳам бежиз эмас, албатта. Ушбу сана юзасидан куннинг биринчи ярмида бир қатор вилоятларимиздаги дзюдо бўлимлари ўз байрам тадбирларини ўтказишди. Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, кечга яқин федерациямиз асосий тадбирни ташкил қилишни мўлжаллаб қўйган.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси юртимиздаги барча дзюдочиларни, ушбу спорт оиласи ва Ўзбекистон дзюдо федерациясини бугунги сана билан қутлайди.

Text to speech