Ру En O'z
28 Октябрь 2021 1930

Дзюдочиларимиз асосий таркибда ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олишди

29 октябрь – 4 ноябрь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бугун тунда мазкур мусобақада иштирок этувчи жамоамиз Париж сафарига йўл олди.

40-бор ўтказилаётган ушбу мусобақада терма жамоамиз асосий таркиб билан иштирок этади. Жумладан, -90 кг вазн тоифасида Токио-2020 совриндори, ўз вазнида жаҳон рейтинги етакчиси Давлат Бобонов, шунингдек, Бекмурод Олтибоев, Гулноза Матниязова, Диёра Келдиёрова каби асосий таркиб вакилларимиз ҳам татамига чиқади. Аввал -73 кг вазн тоифасида курашган Ҳикматиллоҳ Тўраев эса энди -81 кг вазн тоифасида омадини синаб кўради. Тўлиқ таркиб:

-60 кг: Дилшод Баратов
-66 кг: Шавкат Саитқулов
-66 кг: Артём Штурбабин
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-81 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Text to speech