Ру En O'z
28 Октябрь 2021 1718

Кун давомида уч нафар боксчимиз рингга чиқади

Бугун Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кун баҳсларига гувоҳ бўламиз. Ушбу кун доирасида 3 нафар вакилимиз рингга кўтарилади.

Дастлаб амалдаги жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов чемпионликни ҳимоя қилиш учун америкалик Жамал Херли билан ҳисоб-китоб қилади. Кечки дастурда эса энг оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Лазизбек Муллажонов эронлик Пуриа Амири билан баҳс олиб борса, Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг фаластинлик Аҳмед Харара билан жанги вакилларимизнинг бугунги иштирокига якун ясаб беради.

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Жамал Херли (АҚШ) (16:10 дан сўнг)
+92 кг: Лазизбек Мулложонов – Пуриа Амири (Эрон) (18:30 дан сўнг)
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Ахмед Харара (Фаластин) (21:50 дан сўнг)

Text to speech