Ру En O'z
27 Октябрь 2021 1670

Янги муваффақиятлар йўлидаги ҳамкорлик

Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти, замонавий бешкураш ва поло федерациялари, Спорт илмий тадқиқотлар институти ўртасида от спортини янада такомиллаштиришда ўқув-машғулот йиғинлари, илмий-услубий ва инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбирда 3 федерация бошқарувини олиб бораётган Баҳромжон Газиев, ЎзДЖТСУ проректори Камил Баязитов, институт директори Рашид Маткаримов ва соҳанинг бир қатор мутахассислари иштирок этишди.

Айни пайтда ЎзДЖТСУда от спорти таълим йўналиши бўйича 120 нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг 17 нафари терма жамоа аъзоси ҳисобланади.

Text to speech