27 Октябрь 2021
1796
Биринчи турда кучлар тенг келди
Тошкентда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати саралаш босқичи “Д” гуруҳи баҳсларига старт берилди. Хабар берганимиздек, вакилларимиз 1-турда Саудия Арабистони ёшларига қарши майдонга чиқишди.
Тенг курашлар остида кечган баҳсда дўстлик ғалаба қозонди 2:2. Жамоамиз сафидан голларга Отабек Жўрақўзиев ва Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилишди.
Саудия Арабистони U23 – Ўзбекистон U23 2:2
Голлар: Ҳамид Абдуллоҳ 40ʼ, Отабек Жўрақўзиев 45ʼ, Абдулмуҳсин Ал Қаҳтони 46ʼ, Жасурбек Жалолиддинов (п) 79ʼ.
Келгуси турни вакилларимиз 30 октябрь куни бангладешлик ёшларга қарши ўтказишади.