Ру En O'z
27 Октябрь 2021 1789

Бўлажак Олимпиячиларимиз Осиё чемпионати саралаш босқичини бошлашмоқда

Бугун Тошкентда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати саралаш босқичи “Д” гуруҳидан ўрин олган баҳслар бошланади. Унда бўлажак Олимпиячиларимиз дастлабки беллашувни Саудия Арабистони ёшларига қарши ўтказишади.

Ушбу саралаш босқичида гуруҳимиздан Саудия Арабистони, Қувайт ва Бангладеш жамоалари ҳам ўрин олган. Турнирда терма жамоамиз шарафини Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун тузилган авлод вакиллари ҳимоя қилишади. Қайд этиш жоиз, ушбу жамоа ўйинчиларининг асосий қисми 19-20 ёшни ташкил этади. Жамоамизнинг мусобақа тақвими қуйидагича:

1-тур, 27.10.2021
15:00 – Саудия Арабистон – Ўзбекистон

2-тур, 30.10.2021
15:00 – Ўзбекистон – Бангладеш

3-тур, 02.11.2020
15:00 – Қувайт – Ўзбекистон

Text to speech