Ру En O'z
26 Октябрь 2021 1668

Саиджамшид Жафаровдан ишончли ғалаба

Белград (Сербия) шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги дастурини -75 кг вазн тоифасидаги Саиджамшид Жафаров ҳамюртларимиз учун якунлаб берди.

Словакиялик Лукас Фернезага қарши кечган баҳсда амалдаги Осиё чемпиони ўзининг ишончли ҳаракатлари, аниқ ва кучли зарбалари билан рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Якунда ҳакамлар ҳам Жафаровнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини кўрсатишди.

Жафаров кейинги босқичда япониялик Юито Моривакига қарши баҳс олиб боради.

Text to speech